Германия канцлери Герхард Шрёдер ҳамда Италия Бош вазири Сильвио Берлускони 23 август куни икки давлат ўртасида юзага келган дипломатик келишмовчиликлар юзасидан музокара ўтказадилар.

Маълумотларга кўра, икки томонлама дипломатик келишмовчилик италиялик сиёсатшуносларнинг чиқишларидаги андишасизлик туфайли юзага келган.
Икки раҳбар учрашуви норасмий вазиятда ўтиши айтилмоқда. Дастлаб Шрёдер ва Берлускони Верондаги опера театрида бўлишади. Шрёдерни мазкур театрга Европа Комиссияси раҳбари Романо Проди таклиф қилган.