БМТ, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Либерия президенти Чарльз Тейлор истеъфосини мамнуният билан қарши олди.

Уларга кўра, бу мамлакатдаги ҳунрезликнинг тўхташи томон ташланган илк қадамдир.
Либериянинг эндиликда собиқ президенти Чарльз Тейлор кеча Нигерияга етиб келди.
Айни пайтда “Хьюман Райтс уотч” инсон ҳуқуқларини химоя қилиш халқаро ташкилоти, Тейлорни ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортишга чақирди.
Тейлор мамлакатдаги ҳунрезликларнинг бош сабабчиси саналмоқда.