Бағдод йўлида Америка ҳарбий автоколоннаси минага йўлиқди. Натижада бир аскар нобуд бўлди яна бири яраланди.

Фалужжа шаҳрида шаҳар мэриясига қилинган ҳужум оқибатида ироқлик икки полициячи нобуд бўлди.
АҚШнинг Ироқдаги фуқаролик маъмурияти бошлиғи Пол Бремер ҳужум ва қўпорувчиликлар тез кунларда барҳам топишини ваъда қилди.