Туркманистон президенти Сапармурод Ниëзов келаси бир неча йил мобайнида президентлик сайлови ўтказилишини маълум қилди.

Бугун Халқ Маслаҳатида чиқиш қилган Ниëзов парламент 2005 ëки 2006 йилда президентлик сайлови ўтказиш имкониятини кўриб чиқиши кераклигини билдирди.
“Биз 2005 ëки 2006 йилда президентлик сайлови ўтказамиз ва бу масала Халқ Маслаҳатида муҳокама қилинади. Ҳеч нарса абадий эмас. Президент ҳам ўзгариб туриши керак”¸ - деди Ниëзов.
1999 йилда парламент Ниëзовни Туркманистоннинг умрбод президенти¸ деб эълон қилган эди. Аммо 2001 йилда Ниëзов буни рад этди.