Индонезия расмийлари АҚШдан халқаро террорчи Ҳамбалийни сўроқ қилишга рухсат беришни сўрадилар.

Маълумки, Ҳамбалий ўтган ҳафтада Таиландда ҳибсга олиниб, АҚШ иҳтиёрига топширилган эди. Ҳамбалий бир қатор йирик террорчилик ҳаракатлари, жумладан, 2001 йил 11 сентябр воқеаларига алоқадорликда айбланмоқда.
Индонезияда “Жамоаи Исломия” экстремистик гуруҳи фаолияти ҳамда Бали оролида содир этилган террорчилик ҳаракати юзасидан тергов давом этмоқда. Шу муносабат билан Жакарта расмийлари Ҳамбалий шахси билан боғлиқ барча маълумотларга эга бўлиши зарурлигини таъкидламоқда.