Грознийда бир гуруҳ аёллар ҳукумат бинолари комплексига кириш йўлида пикет ўтказдилар.

Ведено туманининг Тевзени ва Макхети қишлоқларидан келишган аёллар, 13 август куни ҳибсга олинган “Нурэнерго” компаниясининг икки ходими озод этилишини талаб қилишди.
Яна бир маълумотга кўра, бугун Грознийда 50 ёшли аёл ва 15 ёшли йигитнинг жасади топилган. Маълумотларга кўра, аёл ва унинг ўғли жиноятчилар ҳужуми пайтида отиб ўлдирилган.