Якшанба куни Бағдод яқинида нобуд бўлган Рейтер агентлиги телетасвирчиси Мазен Дана, Америка ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилган.

Америка қўмондонлигининг хабар беришича, ҳарбийлар журналист елкасига кўтариб олган видеокамерани гранатамёт деб ўйлашган ва шунинг учун ҳам Данани отиб ўлдиришган. “Унинг журналист эканлиги воқеа содир этилгач маълум бўлди”, -- дейди марказий қўмондонлик вакили.
Воқеа юзасидан тергов ишлари бошланди.