Колумбияда мамлакат президенти Алваро Урибе вертолётига ҳужум уюштирилди.

Ҳужум, президент вертолёти мамлакат шимол-ғарбидаги ҳудудлардан бирига етиб келган пайтида амалга оширилган. Маълумотларга кўра, ҳеч кимга зарар етмаган, президент зудликда ҳарбий базага олиб кетилган.
Расмийлар мазкур ҳужум учун мамлакатдаги энг йирик “Колумбия инқилобчи қуролли кучлари” исёнчилар гуруҳини айбламоқда.