Европа сафарини давом эттираëтган Япония Бош вазири Юничиро Коизуми бугун Полшага борди.

Коизумининг икки кунлик Варшава ташрифи давомида Япония ва Полша ўртасидаги сиëсий ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш хусусида музокаралар ўтказилади.
Япония ва Полша раҳбарлари Шимолий Кореянинг ядровий дастурига оид бўҳрон ва Ироқдаги қайта қуриш ишларини ҳам муҳокама қиладилар.
Япония Бош вазири Полша сафаридан сўнг¸ Чехия раҳбарлари билан учрашиш учун пайшанба куни Прагага келади.