Бугун Қандаҳорда Афғонистон президенти Хамид Карзай укасининг уйида портлаш юз бергани оқибатида икки нафар қўриқчи яраланди.

Аммо расмийларга кўра¸ мазкур портлашга ҳужум сабаб бўлмаган.
Айни пайтда¸ бугун Кунар вилоятида АҚШ бошчилигидаги иттифоқдош кучларга қарши ҳужумлар уюштирилди. Аммо коалиция кучларига талофат етмагани билдирилди.