Бугун Қозоғистоннинг 13 кишидан иборат тинчликни сақловчи кучлари 6 ойлик миссия билан Ироққа жўнаб кетади.

Шундай аскарлардан ўн тўрт нафари кеча Қозоғистонни тарк этган эди. Мазкур аскарларнинг ҳаммаси Ироқдаги Халқаро тинчлик сақловчи кучлар таркибида фаолият олиб боради.
Қозоғистон расмийларига кўра¸ Қозоқ ҳарбий қисми саккиз зобит¸ уч таржимон ва ҳарбий мутахассислардан иборат бўлиб¸ Васит вилоятига жойлашадилар.