Ғазо секторида “Ҳамас” ҳаракати етакчиларидан бири Исмоил Абу Шанаб ўлдирилди.

Исроил ҳарбий вертолётлари Шанабнинг машинасини ўққа тутган, натижада Шанаб ва унинг икки қўриқчиси нобуд бўлган.
“Ҳамас” ҳаракати Шанаб учун ўч олиши ҳақида пўписа қилмоқда.
Сўнги хабарларга кўра, Фаластин мухторияти бош вазири Маҳмуд Аббос Шанабнинг ўлдирилгани, экстремистларга қарши олиб борилаётган курашни қийинлаштириб юборишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Фаластин мухторияти расмийларини Исроил билан алоқаларни узмасликка чақирди.