Чеченистоннинг Ведено туманида Россия ҳарбийларига ҳужум уюштирилди.

Расмийларга кўра, ҳужум Шалий туманида олиб борилган жангларда омон қолган чечен отряди томонидан уюштирилган. Тахминларга кўра, Ведено туман маъмурияти бошлиғи Султан Юсуповни ҳам айнан манашу отряд аъзолари ўлдирган.
150 кишидан иборат чечен дала отряди бир неча гуруҳларга бўлиниб, Чеченистоннинг тоғли ҳудудлари томон йўл олгани айтилмоқда. Ҳозирда юзлаб ҳарбий хизматчи ва милиция уларнинг кетига тушган.
Расмий маълумотларга кўра, кеча Шалий туманида олиб борилган жанглар давомида 17 чечен аскари ўлдирилган. Россия ҳарбийлари орасидаги йўқотишлар ҳақида маълумот йўқ.