Жанубий Корея махсус хизмат вакиллари Жаҳон талабалар ўйинлари давомида террорчилик ҳаракатлари содир этилиши хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирмоқдалар.

Универсиада бугун Жанубий Кореянинг Тэгу шаҳрида очилади.
Маълум бўлишича, Жанубий Корея махсус хизмат вакиллари чет элдан, исломий эктремистик гуруҳлар Тэгудаги спорт комлексларини ҳам ҳужум уюштирилувчи объектлар рўйхатига киритишгани ҳақида ахборот олишган.
Талабалар ўйинлари иштирокчилари ҳимоясига 175 минг полициячи жалб этилган. Беллашувларда 172 давлатдан келган мингдан ортиқ спортчи иштирок этади.