Бағдодда БМТ қароргоҳининг портлатилишига оид тергов иши давом этмоқда. Хабарларга кўра, терговчилар портлаш қарогоҳнинг ироқлик қўриқчилари ёрдамида амалга оширилганини аниқлаганлар.

Баъзи ахборот агентликлари, номларини ошкор этишни истамаган БМТ ва АҚШ вакилларига таянган ҳолда, қўриқчилар террорчиларга бино режасини берганларини айтганлар.

Маълумотларга кўра, террорчилик актининг асосий нишони – БМТ вакили Сержио Виейра де Мелё бўлган.

Унинг жасади бугун Женева, сўнг Францияга етказилади ва дафн этилади.