Бугун Бразилия ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолёт Сержио Виера де Меллонинг жасадини Рио де Жанеро шаҳрига олиб келади.

У ҳотирасига бағишлаб бугун уюштирилган маросимда БМТ Бош котиби Коффи Аннан нутқ сўзлаб, халқаро жамоатчилик Сержио Виера де Меллони дунё бўйлаб, жумладан Босния, Косова, Ливан ва Конгода азият чеккан аҳолининг мушкулини енгиллатган инсон сифатида ёдга олишини айтди.
Виера де Мелло сешанба куни Бағдоддаги БМТ Бош қароргоҳига қарши уюштирилган бомба ҳужумида қурбон бўлган, Мазкур фожеада ундан ташқари 21 одам ўлган, 100дан ортиқ одам яраланган.