Шу ҳафтада Қуддус шаҳрида автобусда бомба портлатилгани натижасида 20 нафар исроиллик ўлди ва юздан ортиғи яраланди.

Бунга жавобан Исроил ҳукумати ҳаво ҳужуми уюштириб, Хамас гуруҳи расмийсини ўлдирди. Натижада Яқин Шарқда вазият кескинлашиб кетди.
Бугун Фаластин расмийлари янги ўт очишни тўхтатиш келишувига эришишда ёрдам берадиган воситачи қидараётганларини маълум қилдилар. Маълумки, фаластинлик жангари гуруҳлар билан июн ойида эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув шу ҳафтада барбод бўлди.