Россиялик медиа магнати Владимир Гусинский Интерпол сўровига мувофиқ бугун Афина аэропортида қўлга олинди.

Полиция маълумотига кўра, Тел Авивдан Афинага учиб келган Гусинский, таҳминан 250 миллион долларлик қинғир ишлари учун Россия ҳукумати томонидан қидирувда бўлган.
Россиядаги НТВ телеканалининг собиқ соҳиби Гусинский ўз вақтида президент Владимир Путинни ва Чеченистон урушини танқид қилган. Гусинский ўзига қўйилаётган айбловлар сиёсий асосга эга эканини айтмоқда.