Афғонистондаги маҳаллий расмийларга кўра, Ўрузгон вилоятида юз берган қуролли тўқнашувда Толиблар жангарилари эканида гумон қилинган тўрт шахс ва ҳукуматнинг икки аскари қурбон бўлган.

Вилоят расмийси Абдул Раҳимга кўра, Хас туманида ҳукумат қўшинлари ва тахминан 300 нафар Толиблар жангарилари ўртасида юз берган тўқнашув бир неча соат давом этган. Сўнг Толиблар тоғларга қочиб кетганлар.