Ироқда яна бир бор Америка ҳарбийларига ҳужум уюштирилди.

Бағдод шарқидаги Фалужа шаҳри ёнида Америка ҳарбий автоколоннаси миномётдан ўққа тутилди. Натижада уч аскар яраланди.
Айни пайтда, Ироқдаги Америка қўмондонлиги мамлакат шимолидаги Тикрит шаҳрида етти киши ҳибсга олинганини маълум қилди. Ҳибсга олинганлар орасида Саддам Ҳусайн издошлари ва Америка ҳарбийларига ҳужум уюштириб келган шахслар борлиги айтилмоқда.