Бугун эрталаб Краснодарда содир этилган портлашлар оқибатида уч киши нобуд бўлди, 20 га яқини яраланди.

Портлаш мосламалари учта жамоат транспорти бекатларига ўрнатилган бўлиб, улар ўн дақиқалик оралиқ билан бирин-кетин портлатилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бўлими масъули портлашларни террорчилик ҳаракати дея баҳолади.
Портлаш содир этилган ҳудудлар милиция томонидан тўсиб қўйилди. Айни пайтда, тергов ишлари бошлангани айтилмоқда.