“Ҳамас” гуруҳи, ўлдирилган тўрт фаоли учун Исроилдан ўч олиши ҳақида таҳдид қилмоқда.

“Ҳамас” ҳаракатининг тўрт фаоли кеча Ғазо секторида Исроил ҳарбий вертолётлари томонидан отиб ўлдирилган эди.
Пайшанба куни айни тарзда “Ҳамас” ҳаракати етакчиларидан бири Абу-Шанаб ўлдирилган эди.
Исроил ҳарбий кучлари қўмондони, экстремистларни йўқ қилиш амалиёти Фаластин расмийлари уларни ҳибсга олмагунича, давом этишини маълум қилди.