Афғонистон жанубидаги Пактико вилоятида ўтказилган аксил-террор операцияси давомида 80 киши ҳибсга олинди.

Толиблар қолдиқлари ҳамда уларнинг издошларини аниқлаш ва қуролсизлантириш операциясида ҳарбий вертолётлар кўмаги остида 600 га яқин Америка ҳарбийси ва Афғонистон ҳукумат ҳарбийлари иштирок этаётгани айтилмоқда.
Вилоятда беш кундан бери деярли ҳар бир хонадон синчковлик билан текширувдан ўтказилмоқда.
Бир ҳафта муқаддам бу ерда полиция участкаларига тўхтовсиз ҳужумлар уюштирилган эди. Ҳужумларда 100га яқин толиблар қолдиқлари иштирок этгани айтилмоқда.