Ироқ жанубидаги Нажаф шаҳрида кеча оятуллоҳ Саид Муҳаммад Саид ал-Ҳакимга қарши суиқасд уюштирилди.

Бугун мазкур ҳужум оқибатида нобуд бўлган уч фуқаронинг дафн маросими бўлиб ўтди.
Маросимда минг киши иштирок этгани айтилмоқда. Кеча оятуллоҳ резиденцияси ёнида бомба портлатилган эди. Натижада оятуллоҳнинг икки соқчиси ва ҳайдовчи нобуд бўлди. Оятуллоҳнинг ўзига жиддий зарар етмаган.
Ал-Ҳаким Ироқ шиаларининг таниқли уламоларидандир.