Бугун БМТнинг Ҳаагадаги Халқаро трибуналида Югославия собиқ қўмондони ўз айбларига иқрор бўлди.

Истеъфодаги вице-адмирал Миодраг Йокич 1991 йилда Хорватиянинг Дубровник шаҳрида одамларнинг ўлдирилишида қатнашгани, тарихий обидалар ҳамда диний биноларни вайрон қилгани ва бошқа жиноятларни содир этганига иқрор бўлди.
Собиқ қўмондон айбини бўйнига олгани боис, БМТ прокурорлари суддан Йокичга нисбатан энг кўпи билан 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллашни талаб қилишга рози бўлдилар.
Суднинг яна давом этиши кутилмоқда. Судьялар прокурорлар сўровларини қондирмасликлари мумкин.
1991 йилда Югославия қўшинлари ЮНЕСКО ташкилоти рўйхатига кирган тарихий Дубровник шаҳрини бомбардимон қилганлар. Натижада камида 50 одам нобуд бўлган ва минглаб тарихий бинолар йўқ қилинган.