Кашмир ҳудудидаги Шринагар шаҳрида, Ҳиндистон Бош вазири Атал Бехарий Важпайи ва бошқа расмийлар у ерга етиб боришидан бир неча соат олдин, кучли портлаш юз берди.

Ҳиндистон расмийлари учрашишлари кутилаётган жойдан бор-йўғи 6 километр нарида жойлашган ташландиқ уйда юз берган портлаш натижасида ҳеч ким яраланмади. Полиция уй яқинидаги камида 10 хонадон деразалари синганини қайд этиб, портлаш жуда кучли бўлганини таъкидламоқда.