АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича¸ бугун Афғонистоннинг жанубий қисмида тўқнашувлар давомида АҚШнинг бир аскари ҳалок бўлди.

Манбага кўра¸ воқеа толибларнинг Зобул вилоятидаги позицияларига тун давомида қилинган ҳужумлар пайтида юз берган.
Бошқа бир хабарга кўра¸ Руминия Ташқи ишлар вазири Бухарест мамлакатни қайта қуриш ва барқарорлик ўрнатиш учун зарурат бўлса¸ Афғонистонга қўшимча куч юборишга тайëр эканлигини билдирди.
Ҳозир Руминиянинг 50 нафар аскари Халқаро тинчлик сақловчи кучлар таркибида Кобулда хизмат қилмоқда.