Бугун Британия Бош вазири Тони Блэр идорасининг маълум қилишича¸ Британия ҳукуматининг амалдори Аластеир Кэмпбелл вазифасидан истеъфо берди.

Тони Блэр кабинетида Коммуникация директори лавозимини бажарган Кэмпбелл ҳукумат билан БиБиСи ўртасида Ироқ масаласида чиққан жанжалнинг марказида турган шахс эди.