Бугун Душанбеда БМТ ҳомийлигида сув муаммоларига бағишланган халқаро анжуман очилди. Уч кун давом этадиган мазкур анжуманда 30дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этмоқдалар.

Тожикистон президенти Имомали Рахмонов халқаро хамжамиятни Марказий Осиёдаги сув муаммосини хал этишда ёрдам беришга чақирди.
Рахмонов, шунингдек, зилзила натижасида ҳосил бўлган табиий тўғон бузилиб кетса, Помир тоғидаги Сарез кўлининг суви минтақада яшовчи бир неча миллион аҳоли ҳаёти учун катта тахлика туғдиришини таъкидлади. У сўзига қўшимча қилиб, мазкур муаммони Тожикистон якка ўзи ёки Марказий Осиё давлатлари билан бирга ҳал эта олмаслигини билдирди.