Гувоҳлар ва фаластинлик шифокорларга кўра, бугун Исроил вертолетлари Ғазо Секторида уюштирган ракета ҳужуми натижасида Хамас жангари гуруҳининг икки аъзоси ўлдирилган.

Фаластин хавфсизлик хизматининг билдиришича, Исроил томонидан қидирилаётган фаластинлик шахсларни ушлаш мақсадида Исроил ҳарбийлари машиналарда бугун Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрига кирганидан сўнг отишмалар юз берган.
Бошқа бир воқеада, бугун Исроил ҳарбийлари Ғазо марказидаги Хон Юнус қочқинлар лагерида фаластинлик қизчани отиб ўлдирган.