Бугун Бағдоддаги полиция бўлимларидан бири яқинида машинага ўрнатилган бомба портлагани оқибатида бир полиция ходими ҳалок бўлди ва бошқа 14 киши яраланди.

АҚШ ҳарбий кучлари матбуот вакилининг айтишича¸ портлаш шаҳарнинг Расафа мавзеида юз берган.
Бундан ташқари¸ Бағдод яқинида бир вертолëтнинг аварияга учрагани натижасида АҚШнинг бир аскари ҳалок ва бошқа бири жароҳатланди.
АҚШ президенти Жорж Буш Ироқда уруш ниҳоясига етди¸ дея биринчи майда расман эълон қилганидан буëн¸ турли ҳодисаларда АҚШнинг тақрибан 150 аскари нобуд бўлди.