Бугун Россия жанубида бортида 9 киши бўлган вертолёт ҳалокатга учради.

Рейтер ахборот агентлиги хабарларига кўра, қутқарувчилар Сочи шаҳри яқинидаги Бук-Аул қишлоғи олдида ёнаётган вертолёт қолдиқларини топганлар.
Россия ахборот агентликлари қутқарувчилар ҳалокат натижасида тирик қолган одамни топмаганларини билдиришмоқда.
Баъзи маълумотларга кўра, вертолёт қояга урилиб, портлаган.