Бугун Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулла бин Абдулазизнинг Москвага уч кунлик расмий ташрифи якунланди.

Россия ва Саудия расмийлари ташриф натижасида нефт ва газ соҳаси ҳамда аксил-террор курашда ҳамкорлик қилиш ҳақидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.
Икки давлат вакиллари, шунингдек, жаҳон нефт бозорини барқарорлаштириш йўлида биргаликда ишлашга келишиб олдилар.
Ташриф давомида Саудия шаҳзодаси Россия президенти Владимир Путин, Бош вазир Михаил Касянов ва Чеченистоннинг Москва томонидан тайинланган раҳбари Аҳмад Қодировлар билан учрашди.