Маҳаллий матбуотга кўра, Покистон Афғонистон билан чегарадош ҳудудларга у ерда яширинаётгани тахмин қилинаётган Ал-Қоида жангариларини ҳайдаб чиқариш учун қўшимча қўшинлар юборади.

Исломободдаги “Ньюс” ахборот агентлиги ҳарбийлар самолётларда мамлакат шимоли-ғарбий вилоятининг Банну шаҳрига юборилганини маълум қилди.
Покистон ҳукумати бу хусусида расмий баёнот тарқатмади.
Парламентнинг баъзи депутатлари минтақада Ал-Қоида жангарилари йўқлигини таъкидлаб, қўшинларнинг у ерга юборилишига қаршилик билдирдилар.
Шимоли-ғарбий вилоят олти исломий партия иттифоқи томонидан бошқарилади. Улар ўз вақтида АҚШ қўшинларининг минтақада жойлаштирилишига ҳам қарши чиққан эдилар.