АҚШ Мудофаа котиби Доналд Расмфелд бугун Бағдодга борди.

Унинг сафари тафсилотлари ошкор этилмаяпти. Журналистларга фақат АҚШ расмийсининг Яқин Шарқ минтақаси, шу жумладан Афғонистон ва Ироқдаги АҚШга қарашли ҳарбий базаларда тўхтаб ўтиши кўзда тутилгани билдирилди.
Рамсфелд АҚШнинг Ироққа кўпроқ қўшинлар юбориш режаси йўқлигини маълум қилиб, мамлакатда хавфсизлик Ироқ қўшинлари ёрдамида таъминланишини таъкидлади:
- Менимча, ироқликларга хавфсизликни таъминлашга оид иш ва баъзи вазирликларда лавозимлар берилиши жуда катта аҳамиятга эга ҳодисадир.
Шундай дер экан, АҚШ Мудофаа котиби Ироқ Бошқарув кенгашига 25 вазирнинг тайинланишини илгари қўйилган муҳим қадам, дея баҳолади.