Германия канцлери Герхард Шрёдер Чехияга келди.

Ташрифи давомида Шрёдер икки томонлама алоқаларни яхшилаш борасида музокаралар ўтказади.
Чехия ва Германия ўртасида ҳамон “Бенеш декрети” масаласида келишмовчилик мавжуд. Мазкур декрет асосида Иккинчи жаҳон урушидан сўнг икки миллионга яқин судет немислари Чехиядан чиқариб юборилган. Уларнинг мулклари эса мусодара қилинган.