Бугун Ставропол чоршанба кунги террорчилик қурбонларига мотам тутмоқда.

Чоршанба куни Кисловодскдаги шаҳарлараро қатновчи поездларнинг бирида содир этилган портлаш оқибатида 4 киши нобуд бўлиб, 79 киши яраланганди.

Ставропол губернатори Александр Черногоров маҳаллий халққа қилган мурожаатида, жамоат жойларида, кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилиши лозимлигини таъкидлади.

Россия Бош прокурори Владимир Устинов, террорчилар махсус хизмат вакилларига номаълум бўлган портловчи мосламадан фойдаланишганини маълум қилди.