Кеча Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос истеъфо бергани оқибатида Яқин Шарқ тинчлик режаси жиддий хавф остида қолди.

Мазкур тинчлик режасини ишлаб чиққан Қўшма Штатлар, Россия, Европа Иттифоқи ва БМТ Аббоснинг истеъфоси юзасидан хавотирланиш билдирмоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Аббоснинг истеъфоси Фаластин ва Исроил ўртасида тинчлик ўрнатиш ишларини янада қийинлаштиради. Вазирлик шунингдек, Фаластин раҳбариятидаги ички келишмовчиликлар ҳал этилиши кераклигини билдирди.