Исроил Бош вазири Ариэл Шарон кўп кишилик делегация ҳамрохлигида Делига сафар бошламоқда.

Сафар давомида муҳокама қилиниши кутилаётган асосий масалалардан бири, бу Ҳиндистонга Исроил радар тизимларини етказиб бериш. Радар тизимларнинг умумий нарҳи 1 миллиард доллар миқдорида баҳоланмоқда.

Маълумотларга кўра, Делида кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Маҳаллий мусулмонлар Шарон ташрифига қатъий қаршилик кўрсатишмоқда. Улар Шаронни “ислом душмани” дейишмоқда.