Бағдод марказида мина портлаши оқибатида икки Америка аскари яраланди.

Ироқ шимолидаги Тикрит шаҳрида Америка ҳарбийлари эрта тонгдан махсус операция бошладилар. Ҳарбийлар коалиция кучларига ҳужум уюштирган шахсларни қидирмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, операция давомида тўрт киши ҳибсга олинган.