Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев давлат ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда хавфсизлик хизмати раҳбарлари лавозимларига ҳарбий бўлмаган шахсларни тайинлаш ниятини билдирди.

Назарбоев фикрича, ҳарбийларга алоқаси бўлмаган одамлар муассасаларнинг нафақат профессионал, балки сиёсий ва молиявий муаммоларини ҳал этишга қодир бўлади.
Қозоғистон раҳбари, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда хавфсизлик хизмати фаолиятини танқид қилиб, улар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб бера олмаганлигини айтиб ўтди.