Британия россиялик миллионер Борис Березовскийга сиёсий бошпана беришга қарор қилди.

Березовский ёрдамчиси Владимир Воронковнинг билдиришича, Британия Ички ишлар вазирлиги Борис Березовскийга бу ҳақда мактуб орқали хабар берган.
Британия Ички ишлар вазирлиги ушбу маълумотни ҳозирча тасдиқламади.
Россияда Березовский фирибгарликда айбланмоқда. Расмий Москва Британиядан уни экстрадиция қилишни бир неча марта сўраган эди.
Бир неча йилдан буён Лондонда яшаётган Березовский эса иш ортидаги сабаблар сиёсий эканини таъкидламоқда.