Бугун Афғонистонда юзлаб одам, шу жумладан давлат раҳбарлари ва ҳарбийлар Шимолий Алянс етакчиси, марҳум Аҳмад Шоҳ Масъуд қабрини зиёрат қилдилар.

Пойтахт Кобулдан 120 километр нарида жойлашган мақбара атрофида йиғилган 1500 киши орасида Афғонистон Мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳим ва собиқ президент Бурҳонуддин Раббоний ҳам бўлди.
Аҳмад Шоҳ Масъуд икки йил аввал ўзларини журналист, деб таништирган одамлар томонидан ўлдирилган эди.
Мақбара ёнида сўзга чиққан Муҳаммад Фаҳим Аҳмад Шоҳ Масъуд ўлимидан сўнг Афғонистонда янги давр бошланганини қайд этди. У декабр ойида Лўя Жиргада янги конституция тасдиқланиши, умумхалқ сайловлари орқали эса янги ҳукумат тайинланишини айтиб, Шимолий Алянс лидери айнан шуни орзу қилганини таъкидлади.