Хабарларга қараганда, ўтган 3 кун давомида Афғонистоннинг Пактиë вилоятида рақиб қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Бунинг оқибатида камида 20 одам ҳалок бўлган ва 40дан ортиқ киши яраланган.
Бугун Афғонистон Ички ишлар вазири Али Аҳмад Жалолий вазиятни барқарорлаштиришга ëрдам бериш учун Пактиë ва Хирот ҳудудларига ҳукумат делегациялари жўнатилганини маълум қилди. Унга кўра, яқинда Мазори-Шариф шаҳрига ҳам ҳукумат делегацияси юборилади.
Али Аҳмад Жалолий пойтахт Кобул ва бошқа ҳудудлардаги катта йўлларда ҳам қўшимча хавфсизлик чора-тадбирлари кўрилаëтганини билдирди. Шу ҳафтада мамлакатнинг жануби-шарқий минтақасида халқаро ëрдам берувчи ташкилотнинг уч хизматчичи номаълум қуролли шахслар томонидан ўлдириб кетилди.