Бугун Германия ва Қўшма Штатлар НАТОни фақат пойтахт Кобулда эмас, балки Афғонистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам халқаро тинчлик ўрнатувчи кучларни жойлаштиришга чақирди.

Германия Афғонистоннинг шимолий минтақасидаги қайта қуриш ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзининг тахминан 200 нафар ҳарбийсини Қундуз вилоятида жойлаштириш учун НАТОдан ëрдам беришни сўрамоқда.
Айни пайтда, БМТ расмийси Антонио Коста ҳам НАТОни Афғонистонда гиëҳванд моддалар етиштирилишини тўхтатиш учун ëрдам беришга чақирди.
БМТ расмийси шунингдек, Вашингтон маъмуриятидан Афғонистондаги Америка ҳарбий кучларининг бир қисмига наркотикларга қарши курашиш вазифаси топширишни сўради.