Озарбайжон Бош вазири Илҳом Алиев нодавлат ташкилотларни Тоғли Қорабоғ минтақаси қайта Озарбайжон назоратига ўтмагунигача, Арманистон билан барча алоқаларни тўхтатишга чақирди.

Алиев Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги қайта тикламагани, Арманистон қўшинлари Тоғли Қорабоғни тарк этмагани ва қочқинлар минтақага қайтамагани туфайли, нодавлат ташкилотлар Арманистон билан алоқа қилмаслиги кераклигини таълидлади.
Бош вазир Илҳом Алиев шунингдек, агар келаси бир неча йил ичида Тоғли Қорабоғ минтақаси қайта Озарбайжонга топширилмаса, Озарбайжон ўз ҳудудларини озод қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланиши ҳақида огоҳлантирди.