АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл бугун Германиянинг "АРД" телеканалига берган интервюсида, АҚШ Ироқда барча салоҳиятни БМТга топширолмаслигини таъкидлади.

Пауэллнинг айтишича, БМТ Ироқда муҳим рол ўйнаши мумкин. Бироқ, АҚШ БМТнинг Ироқ масаласидаги резолюциясини қабул қилмайди. Унга кўра, БМТ Ироқда рол ўйнашни ўз зиммасига олишга тайëр эмас.
БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлган беш давлат ташқи ишлар вазирлари шанба куни Женевада учрашиб, АҚШ таклиф қилган резолюция лойиҳасини муҳокама қиладилар. Резолюцияда Ироққа кўп миллатли кучларнинг юборилиши назарда тутилган.