Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентликнинг Бошқарув Кенгаши йиғилиши Венада давом этмоқда.

Кенгаш 35 аъзосининг Эронга ўзининг ядровий дастурини тинч йўл билан намойиш этиши учун муайян вақт белгилашга овоз бериши кутилмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харозий эса, ҳеч қандай вақт белгиланмаслигига чақирди.
Британия, Франция, Германия ва АҚШ ҳомийлигидаги резолюцияга кўра, Эронга ядровий фаолиятини тўла ошкор қилиши учун 31 октябрга қадар муҳлат берилган.