БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо бўлган беш давлат ташқи ишлар вазирлари АҚШнинг Ироқ масаласидаги резолюцияси лойиҳасини Женевада муҳокама қила бошладилар.

Хабарларга кўра, музокаралар анча мушкул кечиши мумкин. Франция Ташқи Ишлар Вазири Доминик де Вилпеннинг айтишича, Ироқ тўғрисидаги ҳар қандай янги резолюция Ироқда йил охирига қадар конституция лойиҳаси ишлаб чиқилишини ва баҳорга бориб сайловлар ўтказилиши кераклигини ўз ичига олиши керак.