Бугун Россия Эронни Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик билан ҳамкорлик қилишга чақирди.

Мазкур агентлик томонидан қабул қилинган резолюция Эронга ўзининг ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмаëтганини исботлаши учун октябрнинг охирига қадар вақт беради.
Россия Эронга Бушеҳр шаҳрида ядровий электр станциясини қуришда ëрдам бермоқда. АҚШ ва бошқа давлатлар эса, станцияни қуришда фойдаланиладиган ядровий технология билан ядровий қурол ишлаб чиқариш мумкин, деб қарашмоқда.